Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТУРВАТ МАҲАЛЛАСИДА ЛИМОНЧИЛИК, ҚОРАМОЛ, АСАЛАРИЧИЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАН ХОНАДОН ЭГАСИ ЮҚОРИ ДАРОМАД ТОПМОҚДА.

×

 2024-07-10 16:58:09    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар қарич ерни қадрлаб, меҳнат қилиб ундан ризқу-насиба ундираётган, даромад манбаини тўғри танлаётган хонадонларда файз-барака, тўкинчилик ҳукм сурмоқда. Шундай хонадонлар Тошлоқ тумани Турват маҳалла фуқаролар йиғинида кўплаб топилади. Иқболжон Марипов раислик қилаётган бу ҳудуднинг асосий драйвери лимончилик ҳисобланади. Бу жойда 4436 та аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг кўпчилиги ердан унумли фойдаланиб иссиқхоналар ташкилланган.
Абдумўмин Комилов хонадонида ҳам меҳнат ортидан оила тўкинчилиги таъминланмоқда. Сабаби оила аъзоларининг давлат ишида ишлабгина қолмай бўш турган ер майдонидан унумли фойдаланиб, меҳнат қилишлари натижасида иссиқхона, қорамол парвариши, асаларичиликдан йилига мўмайгина даромад олинмоқда. 
—Аслида асаларичилик билан қизиқишим туфайли 1986 йилдан буён шуғулланаман. Бундан ташқари бўш турган 3 сотихли ер майдонида иссиқхона ташкиллаб лимончиликни ҳам йўлга қўйганмиз. Оила билан бирдамликда меҳнат қилиб яна 5 сотихли бўш турган ердан ҳам унумли фойдаланиб бу жойга 10 туп писта кўчати ҳамда турли хил қишлоқ хўжалик экинларини экиб қўшимча даромад манбаини яратишга ҳаракат қиляпмиз,—дейди А. Комилов.
Яхши даромад меҳнат қилишга ундайди. Шу сабабли ҳам оила 14 сотихли ерга чеснок экишни ҳам канда қилмайди. Ўтган йили бундан ҳам 15 миллоин сўм даромад қилган бўлсалар бу йилги ҳосилдан ҳам яхши даромад кўзланмоқдалар. Асалари оиласи 40 тага яқин бўлиб бир йилда 200 килограммга яқин асал олинади. Бу дегани оила ҳам иссиқхона, қорамол ва асаларичиликдан мўл даромад олмоқда.