Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЛИМОНЧИЛИК БИР ОИЛАГА 40 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ДАРОМАД КЕЛТИРМОҚДА

×

 2024-07-11 17:08:12    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги Турват маҳалла фуқаролар йиғинида 725 та хонадоннинг 400 га яқинида ташкил этилган иссиқхоналарда лимон ва лимон кўчатлари етиштирилади. 
Маҳаллада истиқомат қилаётган Фозилжон ота Ҳасанов 10 сотихли ер майдонида 4 та иссиқхона барпо қилиб, оиласи билан лимон парваришламоқда. Ҳозирги кунда иссиқхонада 130 тупдан ортиқ лимон кўчатлари мўл ҳосилга кирган. 
— Иссиқхонамизда “Мир” навли лимон кўчатларини экиб парваришлаяпмиз. Ўтган йилдан бошлаб мева қилишни бошлаган лимонларимиздан 40 миллион сўм даромад олдик. Мандарин кўчатларидан ҳам яхши ҳосил олишга эришдик. Бу йилги ҳосилдан ҳам умидимиз катта. Лимондан 10 тонна ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз,-дейди Ф. Ҳасанов.