Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ШОДЛИК МАҲАЛЛАСИДА МОҲИР УСТАЛАР ТОМОНИДАН СИФАТЛИ МЕБЕЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

×

 2024-07-12 17:12:24    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги Шодлик МФЙда фаолият юритаётган ёш тадбиркор Шуҳратжон Комиловнинг мебель устахонасида турфа мебеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. У асосан буюртма орқали барча турдаги мебель жиҳозларини замонавий, бир-бирини такрорламайдиган қилиб ясаб беришга интилади.
- Айни кунда ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, сифатини яхшилашга алоҳида эътибор беряпмиз. Ишлаб чиқариш устахонамизда асосан оилавий меҳнат қиламиз. Бундан ташқари 4 нафар ёшларни иш билан таъминлаганмиз. Уларга иш кўламига қараб маош берилади. Бу соҳадан оиламизни ўртача ойлик даромади 30-40 миллионни ташкил қилади,-дейди тадбиркор Ш.Комилов.
- Тадбиркорга кўмак бериш учун ўтган йили 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Бунинг эвазига қўшимча ускуналар сотиб олиб ўрнатган ҳунарманднинг ишлаб чиқариш сифати ортиб иш кўлами янада кенгайди,-дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Дилшоджон Бойматов.