Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Адлия  куни” тадбирида аҳолининг  ҳуқуқий муаммолари ўрганилди ва амалий кўмак берилди.   

×

 2024-07-17 17:06:24    126

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманининг "Хонариқ" МФЙ ҳудудида “Адлия куни” тадбири ўтказилиб,  фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Унда Тошлоқ туман адлия бўлими, ФҲДЙ бўлими, ДХМ, “Мадад” ННТ ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар иштирок этди. Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан фуқароларнинг муаммолари тингланди.
Иштирокчиларга ёшлар ва хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, иш билан таъминланиш, мутахассислик бўйича қайта ўқитиш ва ижтимоий ёрдам олиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида сайёр қабул ташкил этилиб, 50 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг кўпчилик қисми жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатлар кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун иш юритувга олинди. 
Бундан ташқари, фуқароларга 80 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Тадбир сўнгида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Тошлоқ туман адлия бўлими ходимлари томонидан қонунчиликдаги янгиликларини аҳолига тушунтириш ва ҳуқуқий масалаларда юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида 200 дан ортиқ хонадонга уйма-уй юрилиб, аҳолининг  кўплаб ҳуқуқий масалалари ўрганилди.