Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИМТИЁЗЛАР НАТИЖАСИДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА
2024-07-20 10:04:35 122
"Агробанк" АТБ Тошлоқ филиали томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиб, ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу билан ўнлаб иш ўринлари яратилиб, аҳолини даромади ошиб бормоқда.
Тумандаги "Конизар" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Авазбек Каримовга Бизнесни ривожлантириш банки лойиҳаси асосида "Агробанк" АТБ Тошлоқ филиали томонидан 100 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида Хитойдан зарур дастгоҳлар олиб келиб ўрнатди. Натижада замонавий технология асосида жиҳозланган кичик корхона маҳсулотлари тури ва ҳажми янада кенгайди. Айни пайтда 5 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланган. Бу ерда аёллар ва эркаклар учун ўн турдаги пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда.
Маълумот ўрнида "Агробанк" АТБ Тошлоқ филиали томонидан Бизнесни ривожлантириш банки лойиҳаси асосида йил бошидан 41 нафар тадбиркорга 3 млрд 673 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида 80 дан зиёд иш ўринлари яратилди.