Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АХШАК” МАҲАЛЛАСИДА 290 ТА ИССИҚХОНАЛАР МАВЖУД
2024-07-22 10:01:07 104
Томорқа даромад манбаи эканлигини чуқур англаган Ахшакликлар кейинги йилларда иссиқхонада сабзавот, кўкатлар ва кўчат етиштириш орқали юқори даромад топишмоқда. Маҳаллада 705 та хонадон мавжуд бўлиб, хозирда 290 та хонадонларда иссиқхона ташкил этилган. Ҳудудда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкорлар кўп.
“Ахшак” маҳалласида яшовчи Баҳодир Дадабоевга "Агробанк" АТБ Тошлоқ филиали томонидан ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Фуқаро ўз томорқасида 2 сотихли иссиқхона ташкил этди. Айни пайтда ушбу иссиқхонада тўрт фаслда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Муҳриддин Ботировнинг қайд этишича, жорий йилда ҳудудда “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури асосида 5 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш мақсадида 550 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 6 та хонадонларга 2-3 сотихдан иссиқхоналар ташкил этиш учун 230 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилган. Замонавий агротехникаларни ишга тушириш натижасида 2-3 сотихли иссиқхонадан юқори даромад олишга эришилмоқда. 2 та йўналишни ўзида 6 ой якунларига кўра, 25 та янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз ва кам даромадли оила аъзоларини доимий даромад келтирувчи ишлар билан таъминланди.