Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-23 11:44:01 99
Эл фаровонлиги, юрт тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни беқиёс. Тумандаги “Найман” МФЙда жойлашган Маданият уйида Вилоят прокуратураси, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят адлия бошқармаси раҳбарлари томонидан тадбиркорлар муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида учрашув ташкил этилди. Унда туманда фаолият юритаётган кўплаб тадбиркорлар иштирок этдилар.
Учрашувда тадбиркорларни таклиф ва муаммолари ўрганилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Хусусан, тадбиркорлар томонидан билдирилган кредит, ер, солиқ, тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар олишда дуч келаётган айрим муаммолар, тўсиқлар ҳамда бошқа масалаларга оид мурожаатлар қабул қилиниб, уларни қисқа фурсатларда ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.