Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАҲАЛЛАЛАРДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2024-07-26 08:27:28    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда Тошлоқ туманида Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ўтказилмоқда.
Туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан “Арабмазор” маҳалласида “Маънавият фестивали” доирасида ўтказилган тадбирда сўз олганлар юртимизда ҳар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, янгиланаётган маҳалла ва қишлоқлар, уларда юртдошларимиз ижтимоий муҳофазаси, ёшлар таълим-тарбияси, жамиятимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, умуман, шу юртнинг ҳар бир фуқароси қалбида дахлдорлик ҳиссини уйғотиш каби жиҳатларни алоҳида эътироф этдилар.
Тадбир сўнгида аҳолига байрамона кайфият улашиш мақсадида туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.