Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


САЙЁР ҚАБУЛ: ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИЛДИ

×

 2024-07-26 10:15:25    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган сайёр қабулда миграциядан қайтган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда хорижда меҳнат қилаётган туман ёшлари билан Zoom платформаси орқали суҳбат олиб борилди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда туман ИИБ бошлиғи Авазбек Каттабеков иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда 30 нафар миграциядан қайтган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Фуқаролар томонидан билдирилган ишга жойлашиш ҳамда имтиёзли кредит олиш масалалари жойида ҳал этилди. 
Сайёр қабулдан сўнг, ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Zoom платформаси орқали хорижда меҳнат қилаётган тошлоқликлар билан суҳбат ташкил этилди. Суҳбат жараёнида уларнинг меҳнат шароитлари билан танишилди. Туманда мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумотлар берилиб, уларни ватанга қайтариш чоралари кўрилди.