Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУРВАТ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ТИКУВЧИЛИК ЦЕХИ ИШ БОШЛАДИ
2024-07-30 13:29:37 116
Тошлоқ туманидаги “Турват” маҳалла фуқаролар йиғинининг бўш турган биносида тадбиркор Комилахон Жўраева томонидан тикувчилик цехи ташкил этилди.
Мазкур тикув цехида 18 та замонавий тикув машинаси ўрнатилиб, 20 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Ҳозирда болалар учун мактаб формаси, кўрпа ва тўшак қопламалари тайёрланмоқда.
Шу маҳаллада яшовчи уста-чевар Комилахон Жўраеванинг қайд этишича, тикувчилик қилиш истагида қилган мурожаати туман ҳокими ҳамда туман прокурори томонидан ижобий ҳал этилиб, бўш турган бино ижара асосида ажратиб берилди. Натижада бу ерда устоз-шогирд анъанаси асосида шу соҳага қизиқувчиларга ҳунар ўргатилиб, иш билан таъминланди.
Бундан ташқари субсидия асосида тикув машинаси берилган 9 нафар хотин-қизлар кооперация асосида ишга қабул қилинган.
Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда 2-сектор раҳбари Шухратжон Мусаевлар янги ташкил этилган тикув цехига ташриф буюриб, бу ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишдилар.