Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман халқ қабулхонасида бўлиб ўтди.
2024-07-30 17:29:47 108
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган фуқаролар қабулида асосан ишга жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиш, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, бир марталик моддий ёрдам тайинлаш ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этилган 8 таси назоратга олинди. 17 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Қабулда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар бердилар. Қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.