Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Тошлоқ туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича тизимли ишларни янада жонлантириш юзасидан маъсулларга кўсатмалар берилди.

×

 2024-07-31 15:13:05    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани маҳаллалар, ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари, зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштириш, тумандаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида яшил энергия манбаларини кўпайтириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.  
Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи вакиллари, секторлар раҳбарлари, прокуратура, ички ишлар идоралари вакиллари, коммунал соҳа корхоналари ҳамда тижорат банклари ходимлари иштирок этди.
Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, фуқароларни иш билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашиш, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш ҳамда яшил энергиядан фойдаланишни янада кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.
Соҳалар кесимида ташкил қилинган ишчи гуруҳларга кўрсатмалар берилиб ишларни тизимли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.