Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ИИБ ТИЗИМИДА "УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-01 16:29:27    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтмиш ва тарих-бу икки сўз ўзининг қамровига жуда катта маъноларни мужассам этган. Ўтмиш ва тарихни ёдга олиб, у билан ҳар доим суҳбатлашсак, уларнинг насиҳатига қулоқ тутсак, келажакда мақсад қилган юқори марраларни забт этиш ҳам осон кечади.
Шу мақсадда, ички ишлар органларининг босиб ўтган йўлларига назар ташлаш борасида ҳам мамлакатимизда талайгина амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида, “Устоз ва шогирд” анаънаси, “Уч авлод учрашуви” ташкил этилиб, бугунги ёш авлод “тирик тарих” билан юзма-юз бўлишига имкон яратди.
Бугун Тошлоқ туманида Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари иштирокида "Уч авлод учрашуви" ўказилди.
Унда сўз олганлар маънавий-маърифий тадбирдан кўзланган мақсад тарихдан тўғри сабоқ чиқарган ҳолда буюк келажакка илдам қадам ташлаш, шу билан биргаликда, устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир давомида фахрийлар бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш билан бир қаторда келажак ёшларга ўз ишларига жиддий ёндашиб ватан ва юрт учун ситқи дилдан хизмат қилишларини такидлашди.
Тақдирлаш маросимида лейтенантлар И.Махсудов, Н Мўминхўжаев, М.Юнусов ҳамда М.Асқаралиевларга навбатдаги катта лейтенант унвонлари тантанали топширилди. Майор И.Хайдаровга навбатдаги подполковник унвони берилди. Узоқ йиллар профилактика катта инспектори лавозимида хизмат қилган майор Х.Муҳиддинов нафақага кузатилди.