Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2024-08-05 08:30:58 112
Тошлоқ туманида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида белгиланган дастурлар доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Садда” МФЙда дастурга асосан, 110 дона темир-бетон устунлари ҳамда қуввати 160 кВА бўлган бир дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. Бугунги кунда 1,7 км.лик янги ҳаво тармоғи тортилмоқда.
Шунингдек, тумандаги “Чек” МФЙда ҳам таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Маҳалла кўчаларига 90 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди. Қуввати 160 кВА бўлган 1 дона янги трансформатор келтирилди. Дастурга кўра, таъмирлаш ишлари якунлангач, ҳудудлардаги 300 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр энергияси сифати яхшиланади.