Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАҲАЛЛАЛАРДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

×

 2024-08-07 09:14:40    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани “Найманбўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан  "Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида  “Маънавият фестивали” доирасида тадбир бўлиб ўтди. 
Фестивал доирасида маҳаллаларда ўтказилаётган лойиҳалар аҳоли, айниқса ёшлар қалбида миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурматни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тадбирда сўз олганлар маҳалла аҳлини энг улуғ ва энг азиз айём билан қизғин табрикладилар. 
Мазкур фестивалда туман ҳокимлиги, Маданият бўлими, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.
Мустақиллик оқшомлари тумандаги ҳар бир маҳаллаларда ана шундай кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда.