Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2024-08-13 16:54:14 84
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди. Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг бугунги қабули ҳам айни шу жиҳатдан аҳамиятли бўлди.
Қабулда сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Учрашув чоғида фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 12 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 2 таси назоратга олинди. 6 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.