Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«ОҚИЛА АЁЛЛАР» — УЛАРНИНГ ОИЛА ВА ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ
2024-08-14 08:17:20 91
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан юртимиз аёлларининг маънавий ҳаётига янги ғоя, маърифий ҳаракат кириб келганлиги, Ўзбекистонимизда “Оқила аёллар” ҳаракати тузилганлигининг 2 йиллиги муносабати билан Тошлоқ туманида "Аёл қадриятлар давомчиси" номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилояти "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари Ю. Раҳимова, "Ойдин" газетаси мухбири Х.Каримова, ФНҚЗ "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси С.Маҳмудова ҳамда туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари У.Марасулова, туман "Нуроний" жамғармаси раиси Ў.Каримов, туман "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари М.Ахматова шунингдек туманда фаолият олиб бораётган фидоий "Оқила аёллар", отинойилар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда "Оқила аёллар" ҳаракати 2 йил давр мобайнида кўплаб оилаларни мустаҳкамлашда, бир қанча тумандошларимизнинг оилаларида тинчлик чироғини ёқишда, оила аъзолари ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашда, фарзанд тарбияси, умуминсоний фазилатларни сингдиришда, мавжуд муаммоларни бартараф этишда туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг фаол кўмакчисига айланган ҳаракат аъзоларига Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоеванинг "Ташаккурнома"лари топширилди.
Унда туман "Оқила аёллар" ҳаркати етакчиси М.Ахматова сўзга чиқиб, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан янада эзгу мақсадлар йўлида жипслашиб меҳнат қилиб, ижобий натижаларга эришишни буюк ғоя қилиб олганликларини айтиб, байрам билан барча ҳаракат аъзоларини чин дилдан қутлади.
Тадбирда аёлни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашилди.