Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИНИ ЎРНАТИШ, ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР УСКУНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ

×

 2024-08-14 08:21:56    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишга бағишланган семинар ташкил этилди. Саноат зонасида бўлиб ўтган семинарда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, маҳалла “еттилиги”, ташкилот ва корхоналар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

 
Барчамизга маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ошмоқда. Шу боис инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. 
Семинарда қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзаллиги бўйича батафсил маълумот берилиб, барча тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли хонадонларида, ижтимоий ва иқтисодий идораларда “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш” бўйича тизимли ишлар олиб бориш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 
Шунингдек, қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка авфзалликлари, қуёш панеллари учун ажратиладиган кредитлар ҳамда қуёш панели расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари ҳам тингланди. Бундан ташқари мутахассислар томонидан энергия тежамкор газ ускуналарини ўрнатиш, уларнинг афзаллиги юзасидан ҳам тушунчалар берилди. 
Семинар давомида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб даромад топаётган тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари ҳам сўз олиб, муқобил энергия манбалари орқали топаётган даромадлари ҳақида қатнашчиларга сўзлаб бердилар.