Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ВА МОТОКУЛЬТИВАТОРЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-08-15 10:14:11    120

PDF юклаш
Чоп этиш


    Бугун Тошлоқ туманида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 65 нафар хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда 6 нафарига қандолат печи, 7 нафар ёшларга мотокультиваторлар топширилди.
Тадбирда туман ҳокими Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди. 
Эътиборлиси, эндиликда субсидия асосида тикув машинаси олган хотин-қизлар учун маҳаллаларда кооперация асосида фаолият йўлга қўйилиб, даромад топишларига кўмаклашилади.