Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ 30 ЁШДАН 70 ЁШГАЧА ҚИСМИ СПОРТ СИНОВЛАРИДАН ЎТМОҚДА
2024-08-20 17:34:16 87
Аҳолининг жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини аниқлаш мақсадида юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилинмоқда.
Тошлоқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, Спорт бўлими, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамкорлигида жорий йилнинг 20-25 август кунлари барча маҳаллаларда 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилиш” режа графиги ишлаб чиқилди.
Бугун туман Марказий ўйингоҳида дастлабки спорт ўйинлари, беллашувлар бўлиб ўтди. Спорт синовлари тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик сифатларини аниқлашга қаратилган мезонлар бўйича қабул қилинди.