Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


TOSHLOQDA USTOZLAR MILLIY FORUMI BO‘LIB O‘TDI

×

 2024-08-23 18:26:04    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагог ходимлар учун ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида “Устозлар миллий форуми“ ялпи йиғилиши Республикамиз мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб нишонлаш арафасига бўлиб ўтди.


Маълумки, юртимизда таълим сифатини ошириш ва тизимда инновацион ёндашувларни жорий қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Педагогларнинг касбий ривожланишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш мана шундай тизимли ишлардан биридир.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тизимда ишлаётган ўқитувчиларни мунтазам тарзда янгиликлардан хабардор қилиш, илғор методикалар билан таништириш ва тажриба алмашиш мақсадида ўқув тренинглари ташкил этиб келинмоқда. Ҳар йили янги ўқув йили олдидан август ойида ўтказиладиган Устозлар миллий форуми ҳам шундай тадбирлардан биридир.
Форумни туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминов очиб бериб, якунланган 2023-2024 ўқув йилида тизимда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар хусусида сўз юритди.
Жорий йилнинг 25 май кунида туманимиздаги 50 та мактабларда «Сўнгги қўнғироқ»лар янграб,  1887   нафар ёшларимиз қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашдилар. Айниқса, 39 нафар битирувчилар ўқишни олтин, 4 нафари кумуш медал билан якунлаганликлари қувонарли.
Форум якунида туман "Нуроний" жамғармаси раиси Ў.Каримов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Солиевлар бир гуруҳ педагогларни тизимдаги фаоллиги, ташкилотчилиги ва соҳани ривожлантиришдаги хизматлари учун туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширдилар.