Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ОЛДИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2024-08-23 18:58:50 87
Тошлоқ туманида пахта йиғим-терими ҳамда очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга бағишланган семинарда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, сектор раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар, нуронийлар иштирок этдилар.
“Қумариқ саховати” ММТП ҳудудидаги “Аминжон Бува МРМ” фермер хўжалигида ўтказилган семинарда ер майдонларида ғўза дефолиациялаш тадбирлари, пахта-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда 2025 ҳосили учун дон экиш мавсумини тизимли ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Семинар давомида 3620 гектар ғўза майдонларида дефолиация тадбирларини 1 сентябрь кунидан 10 сентябрь кунига қадар сифатли якунлаш, майдонларда етиштирилган 17900 тонна пахта ҳосилини қисқа фурсатларда териб олиш ҳамда 2025 йил ҳосили учун 4800 гектар майдонларга дон экиш ишларини мақбул муддатларда сифатли якунлаш тўғрисида масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, нуронийлар эзгу ниятлар билдириб, жорий йилги пахта ҳосилини баракали бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.