Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТЛАРИ
2024-08-29 20:34:00 108
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Тошлоқ туманида ҳам янги ишлаб чиқариш объектлари, уй-жойлар ва бошқа иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Бугун “Ёшлар” кичик саноат зонасида бир нечта йирик ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини бошлади.
“Teknik innovatsion” МЧЖнинг очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан. Лойиҳа қиймати 2 млн. доллар бўлиб, бу ерда кўчма енгил конструкцияли автомабилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари ҳамда кўчма уйлар, дам олиш масканлари ишлаб чиқарилади. Айни кунларда корхонада 50 га яқин иш ўринлари яратилди. Келгусида қўшимча қувватларни ишга тушиши натижасида иш ўринлари 100 тага етказилади.
Шундан сўнг, "UBEK INTEGRAL VODIY" МЧЖ нефть маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш улгуржи савдосининг биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу масканда 20 га яқин иш ўринлари яратилди.
"AXSHAK AGRO UNIVER SAVDO" хусусий корхонаси томонидан автомобиллар учун мой ва антифриз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада 20 та иш ўрни яратилиб, йилига 9,5 минг тонна автомобиллар учун керакли мой ва антифриз ишлаб чиқариш имкони мавжуд.
Саноат зонасида барпо этилган “GS-lyuks textile” оилавий корхонаси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Корхонада 50 та доимий иш ўрни яратилди. Бу ерда йилига 120 минг дона текстиль маҳсулотлари тайёрлаш режалаштирилган. “Қўрғонча” МФЙда жойлашган "RIZO SIFAT NEFT" МЧЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасини очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, бу ерда яратилган қулайликлар билан танишдилар.
Байрам арафасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш янада кенгайди. Бугун “Заркент” МФЙда жойлашган "ZAR-KOM-BAX" МЧЖ томонидан барпо этилган замонавий клиника ўз фаолиятини бошлаб, беморлар учун тиббий хизмат кўрсатишни бошлади.