Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН НИШОНЛАНДИ

×

 2024-08-29 20:36:28    235

PDF юклаш
Чоп этиш


   йни кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик қутлуғ шодиёналари юртимиздаги ҳар бир оила, инсон қалбига ўзгача қувонч улашаётир. 
Мустақиллик куни тантаналари Тошлоқ туманида ҳам кенг нишонланди. Туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган асосий байрам шодиёнаси барча тошлоқликлар ҳамда меҳмонларга чексиз қувонч бахш этди.
Байрамни туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев кириш сўзи билан очиб, барчани энг улуғ, энг қутлуғ айём - Мустақиллик байрами билан табриклади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда, хусусан, туманда бунёдкорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, жонажон юртимиз—Ватанни ва бағрикенг, танти элимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Байрам дастури сўнгида вилоятимиз хонандалар, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашишди.
Мушаклар эса Мустақиллик байрами осмонига турфа ранглар қўшди.
Байрам тантаналари туманимиз маҳаллалари, маданият ва санъат масканлари, хиёбонлар, корхона ва ташкилотларда давом этади.