Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ ТУҲФАСИ: МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ СПОРТ МАЙДОНЧАЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-08-30 09:55:23 101
“Беш ташаббус олимпиадаси” соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, “Беш ташаббус олимпиадаси” ғолибларига маҳаллаларда универсал спорт майдончалари қуриш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилиши натижасида ёшлар ўртасида спортга эътибор янада кучаймоқда.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида тумандаги “Жарқишлоқ”, “Обисиё”, “Гузарбоши” ҳамда “Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинларида универсал спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.
“Жарқишлоқ” МФЙ ёшлари “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида ўтказилган волейбол мусобақасида Республика босқичида 1-ўринни эгаллаганлиги учун 300 млн. сўм маблағ эвазига спорт майдончаси қуриб битказилди. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан “Обисиё” маҳалласида 300 млн. сўмлик, “Гузарбоши” МФЙда 200 млн. сўмлик ҳамда “Сойбўйи” маҳалласи ёшлари учун 200 млн. сўм маблағ эвазига спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этдилар. Туман ҳокими мамлакатимизда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда бу йўналишда ёшларга яратилаётган шароитлар ҳусусида таъкидлаб ўтди.