Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ
2024-09-04 10:40:18 132
Бугун юртимиздаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади. Бу қўнғироқ бу йил биринчи марта мактаб остонасига қадам босган болакайлар учун чин маънодаги илк қўнғироқ бўлди.
Тошлоқ туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили "Бир бўлсак -ягона халқмиз,бирлашсак -Ватанмиз" шиори билан бошланди.
Айниқса, тумандаги 15- умумтаълим мактабига 1-синфга қабул қилинган 116 нафар болаларга туман хокими А.Джурабаев томонидан тантанали равишда “Президент совғалари”ни топширилиши болажонларга олам-олам қувонч улашди.
2023-2024 ўқув йилида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси натижасида мактабга сунъий қопламали стадион қурилиши бошланди ва 2024 йилнинг август ойида ўтказилган лойиҳа 6 хонали қўшимча бино лойихаси қўлга киритилди. Шунингдек мактаб янги ўқув йилига шай холатга келтирилди. Эндиликда ўқувчилар янги қурилган ўқув биноларида барча шароитларга эга синфхоналарда таълим-тарбия оладилар. Байрамона руҳда ўтган “Билимлар куни” тадбирлари 15-умумтаълим мактабида ҳам кенг нишонланди. Унда сўз олганлар ўқувчиларни янги ўқув йили билан табрикладилар. Мактабда “Билимлар куни” тадбирлари доирасида “Ўзбекистон – менинг Ватаним” шиори остида “Мустақиллик дарслари“ бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида туман ҳокими таълим даргоҳининг 11-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтди.