Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
2024-09-10 15:29:58 75
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида ўтган қабулда асосан, фуқароларнинг деҳқончилик қилиш учун ер олиш, ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун имтиёзли йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва бошқа қатор масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, қабулда секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар бердилар.