Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 84-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-09-14 08:37:43    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияда масалага дахлдор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. 
Кун тартибидаги масалалар:  
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сонли “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан тузилиб тасдиқланган битимга ўзгартириш киритиш ҳақида;
Тошлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида. Шунингдек, Тошлоқ туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш ҳақида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди. 
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.