Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ» юриш марафони ўтказилди.
2024-09-21 16:42:59 76
Бугун Тошлоқ туманидаги марказий ўйингоҳда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.
Унда тумандаги таълим, тиббиёт ҳамда маҳалла тизими ходимлари, спортчилар ва уюшмаган ёшлар, кўплаб туман аҳолиси фаол иштирок этди.
Шу каби тадбирларнинг доимий равишда ўтказиб борилиши аҳолининг спортга оммавий жалб этилишида ва соғлом турмуш тарзини тўғри йўлга қўйилишида муҳим омил ҳисобланади.