Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бугун Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат”

×

 2024-09-23 18:00:12    22

PDF юклаш
Чоп этиш


     Бугун Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфасини намоён этувчи фотокўргазма ва давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда тумандаги профессионал таълим ва мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, МФЙ вакиллари иштирок этишди.Тадбир давомида Республика “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, вилоят хокимлиги котибияти мудири М.Холматов, Туман хокимининг ўринбосари Э.Мадаминов, туман ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Б.Эминов, туман бош имом хатиби И.Тўйчиевлар қатнашчиларга Терроризм , экстремизм ва миссионерликнинг асл қиёфалари, уларнинг ёшлар онгига салбий таъсирларини аниқ мисоллар билан тушунтириб бердилар. Шунингдек, халқимизга азал-азалдан хос бўлган бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимиз ҳақида кенг тушунтиришлар бердилар.Тадбир аввалида катнашчиларга терроризм ва экстремизга оид фотокўргазмалар хамда “Залолатга далолат қилаётганлар” филми намойиш этилди.