Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тошлоқ туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Тошлоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаровнинг МУРОЖААТИ
2024-09-23 21:27:27 87
Ассалому алайкум,
тумандошлар! Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 тажриба, яъни Сайхунобод, Уйч, Зарбдори ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантириш дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 51 та маҳаллаларда жами 1020 та микролойиҳалар амалга оширишни режалаштирган эдик.Шундан сентябр ойида 153 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 241 та лойиҳалар ишга тушурилди. “Зарбдор тажрибаси” асосида 16 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами20 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган ишўринлари сони 1285 та.Амалда бугунги кун холатига 17 та лойиҳалар ишга тушурилиб, 1064 та иш ўринлари яратилди.Тошлоқ туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 8 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 120 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 918 та.Топшириққа асосан 16 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 993 та. Амалда бугунги кун холатига 11 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони - 560 та.Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июл-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 15 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида1648 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 9 та учрашувлар ўтказилиб, 806 та иш ўриналри яратилди.Жумладан, сентябр ойида 3 та учрашув ташкил этилиб, 196 та иш ўринлари яратилди.