Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МЕҲР ДАФТАРИ” ДАГИ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
2024-09-28 10:37:11 120
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 13 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизимига киритилган.
Тумандаги “Меҳр дафтари”га киритилган 13 нафар ўғил-қизларнинг 1 нафарига компютер тўплами, 6 нафарига мебель жиҳози ва 2 нафарига тикув машиналари ва 4 нафар болаларга мактаб тўловлари тўлаб берилди. Тадбирда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Камолиддин Умаров, Инсон ижтимоий хизматлар маркази директори Муродилжон Обиджоновлар қатнашиб компьютер ва тикув машиналарини ўз эгаларига топширар экан, ҳукуматимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида таъкидлаб ўтди.