Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Toshloq tumanida 4 ta tajriba asosida aholi bandligini ta’minlash, kichik biznesga jalb qilish bo‘yicha Toshloq tumani hokimining birinchi o‘rinbosari K.Umarovning MUROJAATI
2024-11-12 17:17:22 59
Ассалому алайкум, тумандошлар!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 51 та маҳаллаларда жами 650 та микролойиҳалар амалга оширишни режалаштирган эдик.Шундан сентябр ойида 510 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 420 та лойиҳалар ишга тушурилди. Яратиладиган иш ўринлари сони 1020 та “Зарбдор тажрибаси” асосида 18 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 26 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 1285 та.Амалда бугунги кун холатига 19 та лойиҳалар ишга тушурилиб, 1209 та иш ўринлари яратилди.Тошлоқ туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 12 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 90 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 918 та.Топшириққа асосан 12 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 918 та. Амалда бугунги кун холатига 9 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони - 728 та.Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июл-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 14 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 1648 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 8 та учрашувлар ўтказилиб, 510 та иш ўриналри яратилди.Жумладан, сентябр ойида 2 та учрашув ташкил этилиб, 314 та иш ўринлари яратилди.