Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ Қ А Р О Р И

×

 2024-12-27 19:47:10    55

PDF юклаш
Чоп этиш


1. Ўзбекистон Республикасининг “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2024-йил 27-декабрдаги ВИИ-3-031-11-0-К/24-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Мазкур қарорга мувофиқ, Тошлоқ тумани маҳаллий буджетининг 2025-йилги даромадлари 143 млрд 305 млн 80 минг сўм ва харажатлари эса 143 млрд 305 млн 80 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги, шунингдек Тошлоқ тумани маҳаллий буджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган буджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 822,0 млн сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин. 3. Тошлоқ туманининг 2025-йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари тасдиқлансин, туман маҳаллий буджети даромадларининг 2025-йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари, туман маҳаллий буджетидан 2025-йилда ҳудудий буджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари, шунингдек туман маҳаллий буджетига умумдавлат солиқлари ва бошқа солиқсиз тушумлардан ажратмалар меъёрлари тасдиқлансин. 4. Туман маҳаллий буджети захира жамғармаси ҳажми 2025-йил учун 1 млрд 802 млн 664 минг сўм миқдорида белгилансин. Бунда, захира жамғармаси маблағларини амалдаги буджет қонунчилигига мувофиқ, буджет тизими буджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин. 5. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коеффициентлар, жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коеффициентлар, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 м2 учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматга нисбатан киритилаётган коеффициентлар 7-иловага, норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкалар ҳамда сув солиғи учун қўлланиладиган коеффициент ва мутлоқ қиймати тасдиқлансин. 6. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими, туман солиқ инспекцияси билан биргаликда 2025-йил маҳаллий буджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин. 7. Ҳудудий буджет маблағларини тақсимловчилар буджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин. 8. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг маҳаллий буджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари К.Умаров зиммасига юклатилсин.