Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Янги йил байрами муносабати билан Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев марказий шифохонада даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли совғалари билан ташриф буюрди.

×

 2025-01-03 10:21:28    38

PDF юклаш
Чоп этиш


Саховат тадбири беморларга қувонч, юзларга табассум улашди. Бугунидан мамнун беморлар, кекса отахон-у онахонлар қўлларини дуога очиб, юртимиз бундан-да фаровон бўлишини тиладилар.
31-декабрь санасида Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 2 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу бўлимда айни кунда 45 нафар она ва болалар бор. Уларни қутлаш мақсадида Тошлоқ тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Умидахон Марасулова бўлимда бўлди. Бу ерда фарзандларни дунёга келтирган оналар билан учрашди. Уларга туман ҳокимининг табрикномаси ҳамда совғаларини топширди.
Марказий шифохонанинг болалар бўлимида 147 нафар болажонлар даволанмоқда. Улар ҳам байрам арафасида меҳрдан-эътибордан четда қолмади. Мазкур бўлимда даволанаётган болалар холидан хабар олиниб, уларга ҳам меҳр кўрсатилди.  Дошқозонда палов тайёрланди. Марказий шифохонада даволанаётган 358 нафар беморларга ош улашилди.