Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
162.5 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЛОЙИҲА ВА 60 НАФАР ИШ ЎРНИ.
2025-01-07 09:59:25 31
Фарғона вилоятида 2024 йилда 1,5 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ўзлаштирилиб 750 та янги лойиҳа ишга тушди ва 26 мингга яқин иш ўрни яратилди. Биргина Тошлоқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, бу ерда ҳам кўплаб лойиҳалар ишга тушди ва жараёнлар давом этмоқда. Тараққиёт кичик саноат зонаси 85.5 гектарни ташкил этади. Бу ерда ҳозирда 26 та тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда ва улар турли саноат маҳсулотларини ишлаб-чиқаришни йўлга қўйган. Масалан, тадбиркор Мавлонбек Юнусов раҳбарлик қилаётган корхонада мисни қайта ишлаш ва электр кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Корхонада сим ишлаб-чиқариш йўлга қўйилган. Хориждан янги технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Натижаси ўлароқ, 60 нафар ишчилар мана шу манзилни ўзида иш билан таъминланди. Ёш тадбиркор учун жами 2 гектар ер ажратилган. Ноль қийматида берилган бу манзилга Мавлонбек Юнусов симларни саралаш, елим қуйиш, симларни ўраш, сифатни текшириш учун алоҳида иш манзилларини қуриб битказган.
Янги технологиялар ва ишчилар сонини ортиши натижасида бу корхонада ишлаб-чиқариш ҳажми ошган. Айни кунда электр кабель маҳсулотларига ички бозорни ўзида талаб юқори. Тадбиркор ички бозордан ташқари хориж бозорини ҳам забт этишни режа қилган. 4 та мамлакатдан талабгорлар унинг маҳсулотига харидор бўлган. Бу дегани экспорт тез кунда йўлга қўйилади. Тадбиркор Мавлонбек Юнусовнинг янги лойиҳаси ишга тушадиган бўлса яна 100 нафар ишсизлар иш билан таъминланади.