Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МИЛЛИЙ ЛИБОС - МИЛЛАТ КЎРКИ.

×

 2025-01-10 14:19:17    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида жойлашган  2-умумтаълим мактаблар залида “Миллий либос миллат кўрки” мавзусида Ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб қилиш, замонавий миллий  мода саноатида ўзбекона  амал қилиш, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш орқали усулда, урф-одат ва қадриятларимизга хос бўлмаган кийиниш услубларига тақлиднинг олдини олиш, ёшларда миллий кийиниш маданиятини шакллантириш, таълим муассасасида кийиниш одоби ва меъёрларига риоя қилиш ҳақида сўз борди.
Тадбирда сўз олган Тошлоқ тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Умидахон Марасулова ҳамда Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хилолахон Комиловалар миллий либосларнинг жозибаси, ундаги ранглар уйғунлиги ва саломатлик учун ҳам фойдали эканлиги, миллий матоларимиз ҳисобланган атлас, адрас ва беқасам матолари ўзида кўп йиллик тарихимизни акс эттириши ва асрлар давомида кишилар ҳаётига жило бериб келганлиги ҳақида айтиб ўтдилар.
Тадбир доирасида маҳаллий дизайнерлар томонидан яратилган миллий либослар намойиши  ўтказилди.  Шунингдек, тадбир давомида болалар мусиқа санъат мактаби жамоаларининг чиқишлари йиғилганларга ҳуш кайфият бахш этди.