Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲАРАКАТДАГИ БАРАКАТ

×

 2025-01-18 11:07:06    14

PDF юклаш
Чоп этиш


 Тошлоқ тумани, "Қўйи яккатут" МФЙда яшовчи оилани 2 та иссиқхонаси бор. Ҳар йили қиш фаслида бўш қолсалар мана шу ерга турли сабзавотлар экиб завқ оладилар. Мўтабар опа ва унинг турмуш ўртоғи октябрь ойи охирида иссиқхонага редиска эккандилар. Ноябрнинг ўн бешида у бўй кўрсатди. Декабрда пишди, январда истеъмолга тайёр бўлди.    
 Иссиқхонани иситишни ўйламайдилар. Сабаби уларнинг томорқаси қуёшга қараган. Ҳар куни мана шу қуёшнинг нури иссиқхонага нурини туширади ҳосиллар шу орқали ривожланяпти.
 Айни қиш палласида Мўтабар опа ва унинг турмуш ўртоғи мана шу иш билан бандлар. Айтишларича, редиска безарар ўсади. Совуққа чидамли экан.  
 Қиш фаслида бу резаворни истеъмол қилувчилар кўп. Шу сабабли оила ҳар куни 150-200 боғлам редискани улгуржи харидорлардагиларга беришади. 
 Ҳар куни тонгдан уйғониб эр ва хотин мана шу томорқага кирадилар. Редискалар пишган шу сабабли узиб уни боғлаб чиқишади. Ана кейин бозорга тайёр. Хуллас кунлик даромад ёмон эмас.
15-февралгача редискалар узилиб сотилади. Ана кейин ерга бодринг экадилар. Баҳор кириши билан оила бодрингдан даромад олишни бошлайди.
Мўтабар опа ва унинг оиласи бир йил ишласалар даромадни яхши кунларга сарфлайдилар. 2 нафар қизини ҳам мана шу томорқачилик ортидан турмушга берибдилар. Бу йил эса машина олишмоқчи.