Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҚСАД СУВНИ ТЕЖАШ
2025-01-18 11:08:48 16
Деҳқончилик учун сарфланаётган сув захиралари йилдан-йилга камайиб бораётгани туфайли ундан тежаб-тергаб фойдаланиш вазифасини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2024 йилни каналларни бетонлаш зарбдор йили” деб эълон қилган эди.
Бугун Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида Президент топшириғи амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошлоқ туманидаги ариқ ва сойларда бетонлаш ишлари бошланди. Айни кунларда Тошлоқ туманида бетонлаш ишлари 72 километрни ташкил этади. Бу дегани режадаги ишларнинг 51 фоизи бажарилганидан далолат.
Давлат раҳбари ҳамма кучни тўлиқ сафарбар қилиб, вегетация даври бошлангунча бетонлаш ишларини якунлаш, каналлар атрофида дарахт экиш зарурлигини таъкидлаган эди. Сув йўқотишларини камайтириш ва сувни тежаб ишлатиш Сув хўжалиги бошқармасининг энг асосий вазифаси саналади. Айни кунда Тошлоқ тумани бўлими томонидан ҳам бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, сув сарфини камайтириш, мавжуд сувлардан самарали фойдаланишда ариқ ва каналларнинг бетонлаштирилиши муҳим ўрин тутади. Бу борадаги ишларни ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш соҳага масъул вакилларнинг зиммасига катта вазифа ва масъулиятни юклайди. Маълумотларга қараганда, март ойига қадар Фарғона вилоятидаги бетонлаш ишлари якунига етади.