Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ
2025-01-21 14:53:39 21
Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг асосий вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мурожаатларни тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этишдир.Худди шу мақсадда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев туман аҳолиси учун навбатдаги “сайёр қабул”ини ўтказди. Сайёр қабулда, тумандаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, туман секторлари, мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбар ва масъуллари ҳамда шу туманда истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди. Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, йўл қурилиши ва шу каби фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда, туманда сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим. Қабулга келган 50 дан ортиқ фуқароларни туман ҳокими ва тегишлилиги бўйича секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари бирма-бир қабул қилиб, юзма-юз мулоқотда бўлди. Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, қайд этиб борилди. 13 нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.