Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЛОЙИҲАЛАР ЯРМАРКАСИ” НАТИЖА БЕРМОҚДА
2025-01-22 09:17:48 7
Мамалакат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаров, вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи Ш.Мамадалиев “Асакабанк” АТБ Фарғона банк раҳбари М.Хаджаев, тижорат банклари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар иштирок этди.Мазкур ярмарка нафақат тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади, балки аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга ҳам ҳисса қўшади.