Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ!

×

 2025-01-24 14:15:10    26

PDF юклаш
Чоп этиш


    Соғлом турмуш тарзи бугунги куннинг энг муҳим талабларидан бири бўлиб, ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиши керак. Замонавий дунёда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва унга эътибор қаратиш нафақат шахсий эҳтиёж, балки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ҳам муҳимдир.Замонавий жамиятнинг фаол аъзолари сифатида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уни ҳаётимизда амалга оширишда фаол иштирок этишимиз керак. Инсоннинг энг катта бойлиги – унинг саломатлиги!Бизнинг асосий мақсадимиз – халқаро талаблар асосида соғлом турмуш тарзига эътиборни кучайтириш, унга риоя қилишга илҳомлантириш ва ҳар бир инсонни ўз ҳаётини яхшилашга ундашдир. Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган семинарда худди шу фикрлар айтиб ўтилди.Яна айтилдики, соғлом бўлиш – бу имконият, улуғ неъмат ва муваффақиятнинг энг асосий кафолатидир. Сиз ҳам ўз ҳаётингизни ўзгартиринг ва соғлом турмуш тарзига қадам қўйинг!Шунингдек, иштирокчиларга маҳаллаларга бириктирилган тиббий бригада ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди. Ярмаркалар орқали соғлом овқатланишнинг асосий қоидалари намойиш этилди.