Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2025-01-25 11:04:24 35
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга дахлдор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия йиғилишида 2025-йилда Тошлоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар, туман прокуратурасининг 2024-йил давомида амалга оширилган фаолияти, туманда 2024-йилда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар, 2024-йилда тумандаги секторлар ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг 2024-йил давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ тумани бўлими томонидан 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ва ва бошқа масалалар юзасидан маъқулларнинг ахборотлари ҳамда ҳисоботлари тингланди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.