Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика
2025-01-29 17:00:51 27
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-1-сонли Қарори юзасидан Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими томонидан тумандаги МФЙ еттилиги иштирокида қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Қизил ҳудуддаги маҳаллаларда қарордан келиб чиққан ҳолда қилиниши керак бўлган амалий ишлар муҳокама қилинди. Қарор ижросини юксак даражада таъминлаш мақсадида, туманда олиб бориладиган ишлар таҳлил қилиниб, режалар тузилди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган шахслар билан ташкил этиладиган чора-тадбирлар белгиланиб олинди. Қарорда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда маҳалла еттилиги билан олиб бориладиган амалий ишлар тушунтирилди.