Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛИК САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ: ЯНГИ ҚОНУНЛАР ВА БИЗНЕС МУҲИТИГА МОСЛАШИШ.
2025-01-30 09:42:10 19
Тадбиркорларнинг тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини ошириш мақсадида Тошлоқ туманида фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинардан кўзланган мақсади тадбиркорларга қонунчилик, солиқ сиёсати, меҳнат ҳуқуқи ва экологик талаблар каби муҳим соҳалардаги мажбуриятлар ҳақида аниқ маълумот беришдир.
Тренингда тадбиркорлар учун қонунчиликнинг янги ўзгаришлари, солиқ тўлаш тизими, меҳнат ҳуқуқи ва экологик талаблари, лицензиялар, сертификатлар ва бизнес қилишнинг ҳуқуқий йўллари ҳақида маълумот берилди.
Семинарда айтилдики, мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш, бизнес соҳасидаги янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларга керакли шарт-шароитларни яратилмоқда. Қонунчиликни соддалаштириш, бюрократик тўсқинликларни йўқотиш ва тадбиркорларга имкониятлар эшиги очилди. Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, ёрдам дастурлари, кредитлаш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорларга молиявий кўмаклар кўрсатилмоқда.
Бу тренинглар тадбиркорлар учун янги имкониятлар ва керакли билимларни олишга ёрдам беради, шунингдек, уларни бизнесларини самарали ва барқарор ривожлантиришга қаратилган стратегияларга йўналтиради.