Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тошлоқ туманида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Лойиҳалар ярмаркаси” бўлиб ўтди.
2025-01-30 09:43:23 21
Тадбирда Тошлоқ тумани ҳокимлиги, Марказий банкнинг Фарғона вилоят бош бошқармаси, “Асакабанк” АТБ Фарғона банк ва тумандаги тижорат банклари ташаббуси билан маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.
Унда тижорат банклари кредит тарифлари ва тайёр бизнес режаларини иштирокчиларга тақдим этди. Шунингдек, банклар кўмагида тадбиркорликни ривожлантирган лидер тадбиркорлар ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, тадбиркорликка энди қадам қўяётганларга ўз билим ва тажрибаларини улашдилар.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Меҳнат ярмаркасида 10 га яқин корхона ва ташкилот, шунингдек, тижорат банклари ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.