Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУГУН: САЛОҲИЯТГА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ЎҚУВ:

×

 2025-02-08 13:31:29    11

PDF юклаш
Чоп этиш


  Бугун Тошлоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида “Ислоҳот-амалиёт-натижа” шиори остида ўқув амалий семинар ташкил этилди.Унда иштирокчилар психологик ўйинлар орқали машғулотлар ва дарсларни ташкил этиш, фанларда инновацион илғор методлар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиш, шунингдек, ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан яратилган қўл меҳнати маҳсулотлари ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан танишдилар.
ТАМАЛ ТОШИ: Тошлоқ туманидаги 1-мактаб 1985-йилда қуриб битказилган эди. Ўша вақт бу манзилда 1144 ўқувчилар таҳсил олиш имконияти яратилган. Бугун эса мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар сони ортган. Ўз-ўзидан маълумки, бу ердаги илм талабларга янги имконият ҳозирламоқ керак."Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида қўшимча 80 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари бошланди. Бугун эса рамзий биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
ЙЎҚЛОВ: Бугун Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошлоқ туманида яшовчи фахрий устоз, 90 ёшли Мунаввархон ая Шоматова хонадонида бўлдилар.Мунаввархон ая ёш раҳбарларга ўз тажрибаларини сўзлаб берди. Кечаги машаққатлар ва бугунги кун шукронаси ҳақида сўзлади.
ШУНИНГДЕК: Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили 26-Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Бу ерда тарбияланувчиларга яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар. Муассасада бугунги кунда 145 нафар болажонлар тарбияланмоқдалар.Ишчи гуруҳ бу ерда ташкил этилган инклюзив гуруҳлар фаолияти билан ҳам танишиб, гуруҳ ишини ривожлантириш ҳамда машғулот хонасини белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.