Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши сессиясининг қарори

 2017-09-28 11:22:42    344

PDF юклаш
Чоп этиш


2017 йил 26 июл                   № В- ХХВИИИ-112                 Фарғона шаҳри

Шаҳарда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Мавжуд маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, шаҳарда ёшлар билан ишлаш соҳасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Вояга йетмаганлар шаҳар ҳудудида жойлашган 63 та мактабгача таълим муассасаларига, 41 та умум-таълим мактабларига, 19 та касб-ҳунар коллежлари ва 6 та академик лицейларга тўлиқ қамраб олинган.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун шаҳарда 10 та спорт мажмуалари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 41 та умумтаълим мактабларида 5280 қувватга ега 44 та спорт заллари мавжуд. Шунингдек, 1 та “Баркамол авлод” марказида ёшлар турли тўгаракларга қатнашмоқда.

Шаҳар маданият бўлими тасарруфидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги 126 та тўгаракларга ҳам  ўқувчилар жалб етилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шаҳарда Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг муҳокама қилиб, "Махаллий давлат хокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари  Фарғона шаҳар Кенгаши

     ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Фарғона шаҳар  ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Каримовнинг "Ёшлар билан ишлаш соҳасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар тўғрисида"ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Фарғона шаҳар  ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Ш.Каримов)га:

- ўн кунлик муддатда шаҳарда уюшмаган ёшларнинг статистик маълумотлар базасини яратиш, уни шакллантиришда тегишли давлат органлари ва муассасаларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда ёшларнинг, айниқса, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унинг амалга оширилишини ташкил етиш;

- таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларини қайтадан ташкил етиш, уларга алоҳида хоналар ажратиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни самарали ташкил етиш;

- бир ойлик муддатда таълим муассасалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида ҳамда меҳнат жамоаларида "Ёшлар иттифоқи бурчаги" ташкил етилишини таъминлаш;

- шаҳарда жиноятчиликка қўл урган, ҳуқуқбузарлик билан рўйхатга олинган, диний екстремистик оқимларга мойил бўлган, шунингдек нотинч оилалардаги ёшлар рўйхатини  шакллантириш, улар билан индивидуал ишлаб, жамиятнинг фаол кишисига айлантириш бўйича мақсадли ишлаш;

- ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлигини қатъий назоратга олиш;

- битирувчиларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилишини таъминлаш;

- шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда  маҳаллаларда яшовчи ва касб-ҳунар коллежларини битириб, ҳозирда доимий иш билан банд бўлмаган ёшларнинг рўйхатларини шакллантириш ва уларни доимий иш билан таъминлаш чоралари бўйича ташкил етилган секторлар кесимида “Меҳнат ярмаркалари ўтказиш;

- 2017-2018 ўқув йилида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг                     1-босқичига қабул қилинган ўқувчиларнинг давомати ва муассасаларга  мослашувини ўрганиб бориш ҳамда таълим муассасаларига мунтазам қатнамаётган ўқувчиларнинг ўқув жараёнига тортилишини таъминлашда маҳалла билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежларига кўмаклашиш;

- вояга йетмаганларнинг жиноят содир етишларининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқ-тар-ғибот тадбирлари талаб даражасида ташкил етилмаганлиги, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланилмаганлиги, муқаддам судланганлар, ўқиш ва ишлашга иштиёқи йўқ қаровсиз, назорациз қолган вояга йетмаганларнинг таълим-тарбиясини жойлардаги жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш;

- вояга йетмаганларга оид қонунлар ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, унинг олдини олишда мутасадди идораларнинг ишлари самарасизлиги, талаб даражасида ташкил етилмаганлиги оқибатида вояга йетмаганлар ўртасида келиб чиқаётган жиноятлар, ўз жонига қасд, суиқасд қилиш ҳолатларини бартараф етиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

- шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга йетмаганлар ишлари бўйича комиссия билан биргаликда вояга йетмаганлар томонидан содир етилиши мумкин бўлган турли хилдаги жиноятчилик  ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ҳар ой якуни бўйича таҳлил қилиб бориш;

- ҳар чоракда шаҳарда ёшлар билан ишлаш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида халқ депутатлари Фарғона шаҳар  Кенгашига ахборот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

3. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фарғона шаҳар кенгаши:

- ўн кунлик муддатда таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари ва мақсадини тарғиб етишга қаратилган манзилли тадбирларни ташкил етиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқсин ва унинг самарали амалга оширилишини таъминласин;

- бир ойлик муддатда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг шаҳар кенгаши аппарати ҳамда бошланғич ташкилотлари учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантирсин;

- шаҳар ХТМФМТТЕ бўлими, касб-ҳунар коллежлари  ва академик лицейлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда белгиланган муддатда баркамол авлодни тарбиялашда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида таъминласин;

- ҳар ойда "Ҳоким ва ёшлар" учрашувини ўтказиш кунини шаҳар ҳокими билан маслаҳатлашган ҳолда юқори савияда ташкил етиб борсин.

4. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Маҳмудов) бир ойлик муддат ичида ҳудуддаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳақиқатда ишга жойлашишини танқидий ўрганиб  чиқсин ҳамда ишга қабул қилиш имконияти йўқ корхона, ташкилот, муассасалар билан шартнома имзолаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш ва Ёшлар сиёсати масалалари бўйича доимий комиссиялари (Ф.Хамалова, А.Абдуллаев) бир ойлик муддатда ёшларнинг атроф-муҳит ва екологияга ижобий муносабатини шакллантириш борасидаги ишларни ташкил етиш тўғрисидаги таклифларни шаҳар Кенгашига тақдим қилсин.

6. Ушбу қарор "Фарғона тонги" газетасида ва Фарғона шаҳар ҳокимлигининг расмий вебсайтида еҳлон қилинсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш ва Ёшлар сиёсати масалалари бўйича доимий комиссиялари (Ф.Хамалова, А.Абдуллаев) зиммасига юклатилсин.

8. Қарор қабул қилинган кундан еътиборан кучга киради.

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Ш.ЕРКАБОЕВ.