Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
2017-09-30 15:06:00 1029
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА УЛАРНИ ИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 43-44-сон, 465-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ходимлар малакаси ва кўникмаларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2012 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиладиган ходимларининг лавозимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат тест маркази 2012 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш тизимининг жорий этилиши ва келгусида ишлашини таъминлайдиган чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
3. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Арипов), давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари 2015 йил 1 январгача ушбу қарор билан тасдиқланган Лавозимлар рўйхатида лавозимлари назарда тутилган ходимларни аттестациядан ўтказилаётган ходимда компьютер саводхонлигининг минимал даражаси мавжудлигини тасдиқлайдиган тегишли сертификат олиш учун аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ва яратиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 октябрь,
289-сон