Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТЕРИМCҲИЛАР ҒАЙРАТИ ХИРМОННИ ЙУКСАЛТИРМОҚДА

×

 2017-10-14 11:28:33    461

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда деҳқонлармиизнинг йил бўйи машаққатли меҳнати маҳсули-пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида, сифатли йиғиб-териб олишга киришилди.

Тошлоқ туманида ҳам терим отрядлари ташкил етилиб, теримчиларга зарур шароит ва қулайликлар яратилмоқда. “Зар замин зиё”фермер хўжалигида ғўзанинг “Султон” нави екилган бўлиб, айни кунларда йиғим-терим қизғин паллага кирган.

– Мўл ҳосилни кўриб, қувонаман, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Ў.Усмонова. – Барча зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли бажарилди. Табиий ва минерал ўғитлар етарлича берилди. Бунда техникаларимиз бутлиги, иш белгиланган тартибда олиб борилгани қўл келди. Гектаридан ўртача 40 центнердан ҳосил олишни режалаштирганмиз.

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда фермер хўжалиги аъзолари билан биргаликда уюшмаган аҳоли ҳам фаол иштирок етмоқда. Сайёра  Исомиддинова, Моҳира Мўминова, Гулнора Қорабоева, Шоира Мўминова, Ҳакима Каримова каби теримчилар илғорликда барчага ўрнак бўлмоқда.Бир килограмм пахта учун 410 сўмдан ҳақ берилаётгани терим суръатига суръат қўшмоқда.

-Пахта терими бошланганлигини ешитиб, уйда ўтиролмадик, - дейди Заркент қишлоғилик Шоира Мўминова. – Ўз хоҳишимиз билан ҳашарга чиқдик. Ҳар куни 120-140 килограмгача пахта териб, хирмон юксалишига ҳисса қўшмоқдамиз. Пахта пули ўз вақтида, нақд бериляпти. Бу оиламизга қўшимча даромад бўлмоқда.

Матн ва сурат муаллифи  Шерзод ҚОРАБОЕВ.